ЎзА Ўзбек

24.07.2018 16:35 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар “АрМИ – 2018” мусобақасида

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар “АрМИ – 2018” мусобақасида
Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Салют” cавдо-меҳмонхона комплексининг мажлислар залида “АрМИ – 2018” Халқаро армия ўйинларига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, конференцияда мусобақа иштирокчилари таъминоти, мусобақаларни ўтказиш тартиби ва талаблари, ҳакамларнинг иш юритиш услуби, иштирокчиларнинг бўш вақтларида ташкиллаштирилиши мўлжалланган маданий-маърифий тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

990e7bc2-2bc7-4d3f-8be6-0e6bf628e5fb.jpg

Жорий йилда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар “Халқаро армия ўйинлари – 2018”нинг “Қўшин разведкаси аълочилари”, “Ельбрус ҳалқаси”, “Содиқ дўст”, “Йўл патрули”, “Мерганлик марраси”, “Хавфсиз маршрут”, “Артиллерия устаси”, “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон”, “Ҳарбий ралли”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Дала ошхонаси”, “Ҳамдўстлик жангчиси” каби 13та йўналиш бўйича иштирок этади.

a2632e57-da22-4245-b1a0-493d9f0f9092.jpg

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ўтказилган “АрМИ – 2017” ИИИ Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари илк маротаба 8та йўналишда қатнашиб, 5 та совринли ўринни қўлга киритган эди.

М.Тошқораева, ЎзА
7 296