ЎзА Ўзбек

14.06.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик 13 талаба магистрлик ишини Жанубий Кореяда ҳимоя қилди

Ўзбекистонлик 13 талаба магистрлик ишини Жанубий Кореяда ҳимоя қилди

Тошкент тиббиёт академиясида 2017 йили Жанубий Корея университети билан ҳамкорликда атроф-муҳит ва инсон саломатлиги йўналишида қўшма магистратура таълими босқичи очилган эди.

Ҳозирги кунда бу йўналишда 23 нафар талаба таълим олмоқда. Жорий йилда 13 нафАР битирувчи магистрлик ишининг бирламчи апробациясини Жанубий Корея университетида ҳимоя қилди.

Битирувчиларни диплом билан тақдирлаш маросимига Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари мутасаддилари, Жанубий Корея университетидан вакиллар, соҳа мутахассислари таклиф этилди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида 12-13 июнь кунлари атроф-муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазасининг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди.

2 500
Моҳигул Қосимова, ЎзА