ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонга 8 ойда хориждан қанча музлатгич импорт қилинди?

Ўзбекистонга 8 ойда хориждан қанча музлатгич импорт қилинди?

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 22,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 162 мингдан зиёд музлатгичлар импорт қилинган. 

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил 25 783 дона кам музлатгич харид қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 21 та давлатдан музлатгич импорт қилган. Импорт улуши юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (71 минг), Россия Федерацияси (59,5 минг), Индонезия (8,5 минг), Вьетнам (8,3 минг) ва 4,7 минг дона музлатгич билан Беларусь Республикасини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда қиймати 754,5 млрд. сўмлик 502 минг дона музлатгичлар ишлаб чиқарилган.

2 438
ЎзА