Ўзбекистондаги илк йирик шамол электростанцияси
Мазкур лойиҳага жорий йил март ойи охирларида Бухорода бўлиб ўтган “Бухара инвестмент форум – 2019” халқаро анжуманида Хитой Халқ Республикасининг “Лиаонин лидер” инвестиция-холдинг корпорацияси Президенти Чжан Юйлян ва вилоят ҳокимлиги ўртасида имзоланган меморандум асос бўлди.
Мазкур лойиҳага жорий йил март ойи охирларида Бухорода бўлиб ўтган “Бухара инвестмент форум – 2019” халқаро анжуманида Хитой Халқ Республикасининг “Лиаонин лидер” инвестиция-холдинг корпорацияси Президенти Чжан Юйлян ва вилоят ҳокимлиги ўртасида имзоланган меморандум асос бўлди.
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Қутчи яйлов массиви ҳудудида қиймати 1,8 миллиард АҚШ долларига тенг шамол электрстанциясининг 200 мегават(МВт) қувватгга эга биринчи навбатини барпо этиш лойиҳаси доирасида улкан иншоотнинг шамол тезлигини ўлчаш қурилма (мачта)ларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Республикамизнинг ижтимоий -иқтисодий тараққиёти кўп жиҳатдан электр энергиясининг барқарор таъминотига боғлиқ. Бунда қайта тикланувчи энергия ресурслари муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода, умумий қуввати 1500 мегаватли шамол электрстанциясининг қурилиши янги энергетика даврига қадам қўйган Ўзбекистон Республикасининг анъанавий энергетика тизимини ўзгартиришини англатади, деб таъкидланди маросимда.
Туманда йирик лойиҳани амалга оширадиган “Лиаонинг Лидер Гиждуван Вайд Энержи” хорижий корхонасига 6 минг гектар ер майдони биркитилган. Танланган ҳудуд релеьфи шамол барқарор эсиши жиҳатдан мақбул деб ҳисобланмоқда. Бу қайта тикланадиган энергияни электр энергиясига айлантирадиган қурилмаларнинг юқори самарадорликда ишлашини таъминлашда муҳим жиҳат.
Шамол тезлигини ўлчаш қурилмалари баландлиги 120 метрга тенг. Ўрганишлар ниҳоясига етиши билан ана шу баландликда лойиҳанинг биринчи навбат босқичида ҳар қайсисига 35 метр ўлчамдаги учтадан йирик паррак ўрнатилган бир неча ўнлаб мачта-қурилмалар қурилади.
Шамол электрстанциясининг лойиҳа қиймати 240 миллион АҚШ долларига тенг дастлабки навбати 2020 йилнинг кузида ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. У нафақат Ғиждувон, балки бошқа қатор туманларни электр энергияси билан барқарор таъминлайди.