Ўзбекистондаги иккита шакар заводи фаолиятини тўхтатгани юзасидан РАСМИЙ ИЗОҲ
Куни кеча ЎзАда «Ангрен шакар» МЧЖ ва «Хоразм-шакар» МЧЖ корхоналари иш фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.
Куни кеча ЎзАда «Ангрен шакар» МЧЖ ва «Хоразм-шакар» МЧЖ корхоналари иш фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу хабарга «Ангрен шакар» МЧЖ Бош директори Рустам Акбарходжаев ва «Хоразм-шакар» МЧЖ Бош директори Умиджон Комиловлар ўз муносабатини билдиришди:
"Ўзбекистондаги мавжуд иккита шакар заводи хомашё тугаганлиги муносабати билан ишлаб чиқаришни вақтинчага тўхтатган эди. Ҳозирча ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда заводдаги барча ускуналарда профилактик тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказган ҳолда хомашё муаммоси ҳам бартараф этилмоқда. Яқин кунларда иккита заводда ишлаб чиқариш тўлиқ қувват билан бошлаб юборилади".