Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.04.2018 13:19 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда ёлланма ишчиларнинг даромадлари ўсди

Ўзбекистонда ёлланма ишчиларнинг даромадлари ўсди
2018 йилнинг январь-март ойларида ёлланма ишчиларнинг даромадлари 18,3 фоизга ошди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар сезиларли улушни ташкил этади. 2018 йилнинг январь-март ойлари дастлабки маълумотларга кўра меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг умумий даромадлар таркибидаги улуши 59,6 фоизни ҳамда номинал ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 117,1 фоизни ташкил этди. Меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг аҳоли умумий даромадлари таркибидаги бундай улуши ва ўсиш суръати аҳоли умумий даромадларининг 11,6 фоизга ўсишини таъминлади.

Ўз навбатида, меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар, ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлардан шаклланади. 2018 йилнинг январь-март ойларида ёлланма ишчиларнинг даромадлари 18,3 фоизга ошди ва аҳоли умумий даромадларидаги улуши 37,0 фоизни ташкил этди. 

Ёлланма ишчилар даромадларининг энг юқори номинал ўсиши Тошкент шаҳри (123,0 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикаси (121,9 фоиз), шунингдек, Андижон (121,7 фоиз), Хоразм (120,8 фоиз), Навоий (120,3 фоиз) ва Жиззах (120,2 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

ЎзА
4 840