ЎзА Ўзбек

14.11.2018 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда янги партия ташкил этилади

Ўзбекистонда янги партия ташкил этилади

Айни пайтда пойтахтимиздаги Халқаро савдо марказида янги партия ташкил этиш бўйича ташкил этилган мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди. Бугун, 14 ноябрь куни Халқаро савдо марказида янги партия ташкил этиш бўйича мажлис ўтказиляпти. Борий Алихонов раислигида ўтказилаётган мазкур анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилиши маълум қилинди. 

Сайтимизни кузатиб боринг, тадбир тафсилотлари кенг ёритилади.​​

14 097
ЎзА