ЎзА Ўзбек

04.10.2018 09:22 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

Хўш, ушбу кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади?

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Қарор билан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар, талабалар ҳамда ташаббускор фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланади.

Мазкур кўкрак нишони билан мукофотлаш Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилади.

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ва тақдирлаш тартиби қуйидагича:

02.JPG
03.JPG

ЎзА
4 133