Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 20:30 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда қурилиш вазирлиги иш бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 2 апрелида қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ушбу вазирлик ташкил этилади.

Унинг таркибини тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси ҳамда Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази номи ўзгарган ҳолда қайта ташкил қилинади.

Қурилиш соҳасида тегишли фаолият турларини лицензиялаш функцияси ушбу вазирликка ўтгани боис Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Шаҳарсозлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш маркази, Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази тугатилади.

ЎзА
6 818