ЎзА Ўзбек

10.07.2018 17:22 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда умумтаълим электрон кутубхона лойиҳасини амалга оширишда Жанубий Корея тажрибаси қўлланилади

Ўзбекистонда умумтаълим электрон кутубхона лойиҳасини амалга оширишда Жанубий Корея тажрибаси қўлланилади
Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш борасида хорижий давлатлар компаниялари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Корея Республикаси томонидан молиялаштирилаётган “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳаси ана шу жараён маҳсули бўлди. 

Агентликдан олинган маълумотга кўра, бугунги кунда ушбу лойиҳа доирасида ташкилот тизимида бўлган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рақамлаштириш ва сканерлаш ҳамда Мультимедиа марказлари ташкил этилмоқда. Шунигдек, ўзбекистонлик мутахассислар учун Корея Республикасида жорий қилинган электрон кутубхона фаолияти, унинг техник тизими, илмий-таълимий ахборот маълумотларини фойдаланувчиларга етказиб бериш, ундан фойдаланиш ҳамда бошқарувини ташкил қилиш бўйича ўқув-тренинг машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. 

7dbce2d2-0182-4d55-9b23-ccd302481a00.jpg

Шу кунларда эса Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л.Тангриев бошчилигидаги делегация Сеул шаҳрида ўтказилаётган халқаро семинар-тренингларда иштирок этиб, айни соҳада Жанубий Корея тажрибасини ўрганмоқда. 

ЎзА
6 370