ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда сайловларга ортиқча харажат қилинмоқдами?

Ўзбекистонда сайловларга ортиқча харажат қилинмоқдами?

Ўзбекистонда 22 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари учун ўтказилажак сайловларга ортиқча маблағ сарфлаяптими?

Айни дамда ижтимоий тармоқларда ушбу мавзу қизғин муҳокама қилинмоқда. Тармоқда аҳоли томонидан Ўзбекистон сайловларга бошқа давлатларга нисбатан кўпроқ маблағ сарфлаётгани, сайловларга ортиқча маблағ сарфлашнинг ҳожати йўқлиги айтилмоқда.

Халқаро матбуот маркази жамоаси мазкур муносабатлар юзасидан бошқа давлатларда сайловларга сарфланадиган маблағлар миқдорини ўрганиб чиқди. Унга кўра Германия давлати 101.6 миллион АҚШ доллари сарфлайди. Сайловчилари сони 65.1 миллион бўлиб, бир сайловчига 1.56 АҚШ доллари миқдори ҳисобида тўғри келади.

Қўшни Қозоғистон давлатида эса 24,7 миллион АҚШ доллари сарфланади ва бу маблағ киши бошига 2.5 доллар миқдорида тўғри келади. 

Ўзбекистонда сайловлар учун ажратилган 25 миллион АҚШ доллари айни дамда бир нафар сайловчи учун 1.21 доллари миқдорида тўғри келмоқда. Кўриниб турибдики сайловчилар нисбатига олганда Ўзбекистон ўзга давлатларга нисбатан ортиқча маблағ сарфлаётгани йўқ.

4 008
ЎзА