ЎзА Ўзбек

24.03.2018 18:36 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда қорайтирилган ойнали автомашинада юришга рухсат этилдими?

Ўзбекистонда қорайтирилган ойнали автомашинада юришга рухсат этилдими?
Сўнгги пайтларда Тошкент кўчаларида ойналари қорайтирилган автомобиллар тез-тез кўзга чалинмоқда. Бу ҳолатни кўрган ҳамшаҳарларимизда “Қорайтирилган ойнали уловда ҳаракатланиш мумкин бўлдими?” деган савол туғилмоқда.

ЙҲХБ ходимларининг www.uza.uz сайтига берган маълумотларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 126-моддасида қорайтирилган ойнали автомобилда ҳаракатланиш тақиқлангани кўрсатилган ҳамда қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш жарима майдонига эвакуация қилинади. 
Қоидани бузиш энг кам иш ҳақининг 1 баробари билан жазоланади. Агарда вазият яна такрорланса, жарима энг кам иш ҳақининг 2 баробарида белгиланади. Ушбу қоида Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланувчи барча автомобиль эгаларига тегишли. Жорий йилда 170 дан ортиқ мана шундай қоида бузиш ҳолатлари содир этилган. 

Қўшни давлатдан ўз машинасида ташриф буюрган сайёҳлар ҳам мазкур қоидага амал қилишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси чегарасида мамлакатга кириб келаётган хорижий автомашина эгасига ушбу қоидалар биринчи галда огоҳлантирилади ва тушунтирилади. Агар қоида бузилган тақдирда ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудидаги элчихоналарга тегишли уловлар мазкур қоида билан чекланмаган. 

Анора Содиқова, ЎзА
210 515