ЎзА Ўзбек

19.09.2018 18:09:44 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилади

Юртимизда нақд пулсиз тўлов тизими кенг оммалашган. Сўнгги вақтларда бу борада эришилган ютуқларга қарамай тўлов тизимларини ривожлантириш учун замонавий технологик ечимларни жорий этиш борасида қатор камчиликлар мавжудлиги кўзга ташланмоқда.

Тўловлар давомийлигини таъминлаш, соҳага инновацион маҳсулотларни жалб этиш, мавжуд банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш давр талабига айланиб бормоқда.

Бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилмоқда.

Ушбу мақсадлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрда имзолаган «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.