ЎзА Ўзбек

29.05.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 нафарни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463  нафарни ташкил этмоқда
2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 (+19) нафарни ташкил этмоқда. 

 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра,  янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

 Айни пайтда юртимизда 2694 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил қилмоқда. 

 Ҳозирда мамлакатимизда 755 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.



1 369
ЎзА