ЎзА Ўзбек

13.09.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда "Корея маданият кунлари" бўлиб ўтади

Ўзбекистонда "Корея маданият кунлари" бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 22 сентябридан 6 октябригача ўтказиладиган “Корея маданият кунлари” доирасида республика бўйлаб қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Хусусан, 

• 22 – 23 сентябрь кунлари Универсал спорт мажмуасида ўсмирлар ўртасида Корея Республикаси элчиси кубоги учун таэквондо турнири; 

• 27 сентябрда “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида корейс таомларини тайёрлаш бўйича танлов ва корейс ошпазлари томонидан ўтказиладиган мастер класс 

• 28 сентябрда Корея кино фестивалининг очилиш маросими;

• 29-30 сентябрь кунлари Алишер Навоий кино саройида корес фильмлари намойиши ўтказилади. Шунингдек, ушбу тадбир вилоятларда ҳам давом эттирилади;

• Жиззах вилоятида 3-5 октябрь кунлари расмлар танлови, кинофестивал, мусиқий дастурлар, ушбу тадбирлар 4-6 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятида давом эттирилади; 

• 2 октябрь куни Туркистон саройида “JUMP” номли мусиқий кеса ташкил этилади.

1476936249_5807247e1fb6f.jpg

Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий веб-сайти (uza.uz)да кенг ёритилиши режалаштирилган. Тадбир билан боғлиқ тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг!

ЎзА
3 588