ЎзА Ўзбек

19.09.2018 16:44 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари ташкил этилади

Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари ташкил этилади

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг 2018 йил 6 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонуни муҳокамасига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.

Қонунда хусусий бандлик агентликларининг вазифалари, уларнинг ходимлари ва раҳбарларига қўйилаётган талабларга алоҳида эътибор қаратилган. Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда хусусий бандлик агентликлари томонидан шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар турларининг рўйхати келтирилмоқда.

Тадбирда қонунда белгиланган вазифалар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мавзу доирасида соҳадаги камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида мутахассисларнинг таклифлари тингланди. 

Абдулазиз Мусаев, ЎзА​
2 120