ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тиббий комбинезонлар хорижга ҳам берилмоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тиббий комбинезонлар хорижга ҳам берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидланишича, мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар учун захира койкалар етарли.

Матбуот анжуманида, шунингдек, Ўзбекистонда бактерия ва вирусдан зарарланишнинг олдини олувчи тиббий комбинезонлар яратилгани, коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар ушбу комбинезонлар билан қачон таъминланиши ҳақидаги саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Баҳром Алматов жавоб берди.

– Бу каби комбинезонлар бизнинг захирамизда бор эди. Лекин касаллик сони ортгани сабабли комбинезонга бўлган эҳтиёж кескин ошди. Бугунги кунда тадбиркорлар томонидан халқаро талабларга жавоб берадиган комбинезонлар ишлаб чиқарилмоқда ва улар фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, хорижий мамлакатларга ҳам берилмоқда.

3 364
ЎзА