Ўзбекистонда илк “Талабалар уюшмаси“ ташкил этилди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида илк бор талабаларнинг ўзини-ўзи бошқариш жамияти – “Талабалар уюшмаси“ ташкил этилди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида илк бор талабаларнинг ўзини-ўзи бошқариш жамияти – “Талабалар уюшмаси“ ташкил этилди.
Мазкур уюшма талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг иқтидорларини намойиш этишлари учун кенг имкон яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Ривожланган давлатларнинг номдор олий таълим муассасаларида бундай уюшмалар ўз зиммасига ижтимоий муҳитни назорат қилиш, талабалар иштирокида турли лойиҳаларни амалга ошириш сингари вазифаларни бажаради.
Мазкур университетда фаолият юритган кўнгиллилар эндиликда уюшмага бирлашди. Университет раҳбарияти талабаларнинг ушбу ташаббусини ижобий баҳолади ва ушбу уюшма фаолиятига йўл очди.
Келгусида талабалар уюшмаси томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида маълумот бериб борамиз.