ЎзА Ўзбек

24.02.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ихтирочилари ва рационализаторлари уюшмаси ташкил этилади

Ўзбекистон ихтирочилари ва рационализаторлари уюшмаси ташкил этилади

Инновацион ривожланиш вазирлигида ихтирочилар ва рационализаторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишни Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббаев ўтказди дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Йиғилиш иштирокчилари республикамизнинг турли вилоятларидан келган ихтирочи ва рационализаторлар вазирлик томонидан ташкил этилган https://t.me/racionalizator_community телеграм гуруҳи аъзолари бўлиб, улар ихтирочилар ва рационализаторлар олдида турган вазифалар, муаммолар, ечимини кутаётган масалалар борасида фикр алмашдилар. Ихтирочилар билан уларнинг иш натижаларига эҳтиёжи бўлган ишлаб чиқарувчиларни бирлаштириш, рационализаторлар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тингланди.

Йиғилиш иштирокчилари Ихтирочилар ва рационализаторлар уюшмасини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари бу ташаббусни қўллаб қувватлади, иштирокчилар уюшманинг ташкилий жиҳатларини ишлаб чиқишга келишиб олди.

9 314
ЎзА