ЎзА Ўзбек

27.05.2019 08:20 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда германиялик сайёҳлар сони ошмоқда

Ўзбекистонда германиялик сайёҳлар сони ошмоқда

Германия аҳолиси ҳордиқ чиқариш ва дам олиш учун энг кўп маблағ сарфлайдиган мамлакатлар рўйхатида етакчи ўринни эгаллайди. 2018 йилда Германия фуқаролари 38 миллиард евро маблағ сарфлаган ҳолда, хорижий давлатларга 80 миллион марта сафар уюштирган. 

Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун қулай тартиб жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида Германиядан келаётган туристлар сони ҳам ортиб бормоқда. 2016 йилда германиялик меҳмонлар сони 4 минг 889 нафарни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда Ўзбекистонга 18 мингдан зиёд германиялик ташриф буюрган. 

Улар орасида Ўзбекистонга 66 кунда етиб келганлари ҳам йўқ эмас.

ЎзА
1 709