Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.01.2018 15:22 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони қарийб 300 мингтага етди

2017 йил якуни бўйича мамлакатимизда 41 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот ташкил этилди. Бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 25,2 фоиз кўп.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тарқатган хабарларга кўра, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 фоизга камайган.

Янги ташкил этилган корхоналар тугатилган корхоналарга нисбатан 1,5 баробарга кўпроқ.

Ҳозирда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2017 йилнинг бошига нисбатан 6,4 фоизга ўсиб, уларнинг умумий сони 285,5 мингтани ташкил этмоқда.

Корхона ва ташкилотларнинг 21,5 фоизи Тошкент шаҳрида, 9,4 фоизи Тошкент вилоятида, 9 фоизи Фарғонада, 8,6 фоизи Андижонда жойлашган.

ЎзА
10 464