Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2018 15:32 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда Давлатлараро Кенгашнинг XI сессияси ўз ишини якунлади

Ўзбекистонда Давлатлараро Кенгашнинг XI сессияси ўз ишини якунлади
2018 йил 14-15 август кунлари Тошкентда Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича давлатлараро Кенгашнинг XI сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон Республикалари ва Россия Федерацияси қатнашишди, шу билан бирга, Картография ва геодезия хизматлари раҳбарлари ҳамда вакиллари, шунингдек, Туркманистон Республикаси вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этишди.

Кенгашнинг XI сессияси мажлисини Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича давлатлараро Кенгаш раиси, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев очди.

Биринчи кун миллий делегациялар вакилларининг Давлатлараро кенгашнинг XXXIX сессияси қарорлари ижроси бўйича ҳисоботлари тингланди. Фаолиятга лойиҳавий бошқарув принципларини татбиқ қилиш, “Геодезия, картография ва фазовий маълумотлар инфратузилмаси маркази” Федерал Давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси) базасида лойиҳавий офисни шакллантириш ҳамда МДҲ давлатларининг “энг яхши амалиётлари” кутубхонасини шакллантиришни ҳисобга олиб туриб Давлатлараро Кенгашнинг бошқарув органлари тузилмаси ва Давлатлараро Кенгаш тўғрисидаги Низомни модернизация қилиш бўйича Россия Федерацияси томонидан берилган таклиф маъқулланди.

Фазовий маълумотлар инфратузилмаси бўйича Ишчи гуруҳининг Давлатлараро кенгашнинг XXXIX ва XI сессиялари оралиғидаги давр мобайнида юритган фаолияти натижалари ва Ишчи гуруҳнинг 2018-2019 йиллар учун фаолияти бўйича таклиф этилган режанинг асосий йўналишлари маъқулланди.

DSC_3654.JPG

Сессия давомида МДҲ мамлакатларида ердан оқилона ва самарали фойдаланиш, ушбу соҳадаги муносабатларни комплекс тарзда мувофиқлаштириш масалалари муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани қайд этилди. Бунинг учун ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни сақлаш ва муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, геодезия ва картография билан боғлиқ фаолиятни кучайтириш бўйича давлат миқёсида дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек, аэрокосмик съёмка, топография, геодезия, картография, тупроқшунослик, геоботаника ва Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасидаги тадқиқотлар ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ишларни фаоллаштириш зарур экани таъкидланди.

Ишчи гуруҳга, МДҲ иштирокчи давлатларининг чегаравий ҳудудлари учун ўзаро амалий манфаатли вазифалар рўйхатини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, АФМ (ахборот фазовий маълумотлар) базасини яратишга йўналтирилган ёндашувларни келгусида янада ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича ишларни давом эттириш тавсия этилди.

Давлатлараро кенгаш ишининг иккинчи кунида МДҲнинг 8 иштирокчи давлатлари – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича давлатлараро Кенгаш XL сессиясининг баённомаси имзоланди.

Давлатлараро кенгаш аъзолари соҳадаги энг яхши инновациялар тўғрисида фикр алмашдилар ва навбатдаги муддатга Кенгаш Раисини сайладилар. Тожикистон Республикаси Ерни бошқариш ва геодезия бўйича давлат қўмитасининг раиси Қурбон Ҳакимзода Давлатлараро кенгашнинг кейинги сессиясига қадар раис этиб сайланди.

Кенгашнинг кейинги сессияси 2019 йил Тожикистонда ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Давергеодезкадастр” қўмитаси 
Ахборот хизмати

ЎзА
5 100