ЎзА Ўзбек

16.07.2018 10:18 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда чакана савдо ўсди

Ўзбекистонда чакана савдо ўсди
Чакана савдо айланмаси жорий йилнинг январь – июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизга ошди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасидаги улуши 12,0 фоизни ташкил этди ва ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,5 фоизга ўсди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитасининг Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармаси маълум қилди.

2018 йил январь – июнь ойларида овқатланиш ташкилотларини қўшган ҳолда, чакана савдо товар айланмаси ва ўсиш суръатлари (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, фоизда)

photo5359592914931525958.jpg

Республиканинг барча ҳудудларида ўтган йилнинги шу даврига нисбатан ўсиш суръатлари кузатилди. Хусусан, юқорироқ ўсиш суръатлари Жиззах (5,9 фоизга), Хоразм (5,4 фоизга), Бухоро (5,1 фоизга), Наманган (4,9 фоизга), Сирдарё (4,9 фоизга) Самарқанд (4,1 фоизга) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (4,1 фоизга), нисбатан юқори бўлмаган ўсиш суръатлари эса Қашқадарё (2,5 фоизга) ва Тошкент (3,2 фоизга) вилоятларида кузатилди.

Ҳудудларнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши, фоизда

photo5359592914931525959.jpg

Чакана савдо товар айланмаси ҳажмида катта улушга эга бўлган Тошкент шаҳри (21,5 фоиз), Тошкент (10,3 фоиз), Фарғона (8,8 фоиз), Самарқанд (8,7 фоиз) ва Андижон (7,9 фоиз) вилоятлари чакана савдо товар айланмасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди.

Овқатланиш ташкилотларини қўшган ҳолда, чакана савдо товар айланмаси аҳоли жон бошига 2,3 фоизга ошиб, 1916,1 минг сўмни ташкил этди (2017 йил январь – июнь ойларида 1543,4 минг сўмни ташкил қилган эди). Ўртача жон бошига товар айланмасининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳари (5465,4 минг сўм), Навоий вилояти (2558,9 минг сўм) ва Тошкент вилоятида (2245,0 минг сўм) кузатилди. Овқатланиш ташкилотларининг чакана товар айланмаси ҳажми 1781,4 млрд. сўмни ташкил этди ва 10,5 фоизга ўсди. Чакана савдо товар айланмасининг умумий ҳажмида овқатланиш корхоналарининг улуши 2,8 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси

photo5359592914931525960.jpg

Кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга ошди ва жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмининг 88,0 фоизини ташкил қилди. Кичик тадбиркорлик субъектлари умумий товар айланмаси ҳажмининг 7427,9 млрд. сўмини уюшмаган савдо ташкил қилди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши 11,8 фоизни ташкил этди.

Жами чакана савдо айланмасида кичик тадбиркорликнинг улуши, фоизда

photo5359592914931525961.jpg

Чакана савдо товар айланмаси умумий ҳажмида энг катта улуш Сирдарё вилоятида 94,2 фоиз, Жиззах вилоятида 94,1 фоиз, Қашқадарё вилоятида 93,2 фоиз, Сурхондарё вилоятида 92,8 фоиз, Навоий вилоятида 92,7 фоиз ва энг паст улуш эса Тошкент шаҳрида 76,6 фоиз, Хоразм вилоятида 82,5 фоиз қайд этилди.

ЎзА
9 976