ЎзА Ўзбек

07.08.2018 15:26 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда “Business city”лар ташкил этилади

Ўзбекистонда “Business city”лар ташкил этилади
“Business city” марказлари қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида иштирок этаётганларга имтиёзлар берилди.

Президентнинг 2018 йил 2 августдаги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Business city” шаклида замонавий ишбилармонлик марказлари ташкил этилади.

Бу ҳақдаги тегишли қарорлар 2019 йил 1 январга қадар қабул қилиниши лозим.

Қарор билан, шунингдек, “Business city” марказлари қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида иштирок этаётган инвесторлар ва бошқа ташкилотларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали эслатмоқда. 

ЎзА
7 677