Ўзбекистонда бой, ўртаҳол ва яшаш минимумидан паст даражада яшовчи аҳоли сони қанча?
“Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми бой, ўртаҳол ва яшаш минимумидан паст даражада истиқомат қилади?”
“Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми бой, ўртаҳол ва яшаш минимумидан паст даражада истиқомат қилади?” – Мазкур савол бугун ЎзА мухбири томонидан давлат статистика қўмитаси вакилларига берилди.
Давлат статистика қўмитаси вакилининг жавоб беришича аҳолининг моддий турмуш даражасини аниқлаш биргина мазкур қўмитанинг вазифаси эмас. Бунинг учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва бошқа тегишли вазирликлар истеъмол саватчасини ишлаб чиқишлари лозим. Истеъмол саватчаси асосида эса аҳолининг қанча қатлами, бой, ўртаҳол ва қашшоқ даражада эканлиги аниқланади. 2020 йилда истеъмол саватчаси ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Бу ҳақда, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат статистика қўмитаси томонидан йил якунларига бағишлаб “Статистик маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва уларнинг очиқлигини таъминлаш борасида миллий статистика тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги вазифалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.