ЎзА Ўзбек

18.07.2018 10:04 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда Ботаника институти фаолияти такомиллаштирилди

Ўзбекистонда Ботаника институти фаолияти такомиллаштирилди
Президентнинг 2018 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ботаника институти Ўзбекистоннинг табиий ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш соҳасидаги ягона давлат илмий муассаса сифатида белгиланди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, институтнинг ноёб илмий объекти “Марказий гербарий” миллий аҳамиятга эга гербарий деб тан олиниб ва унга “Ўзбекистон миллий гербарийси” номи берилди.

Институт таркибида:

ноёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси;

Ўзбекистон флораси лабораторияси;

Ботаника музейи ташкил этилди.

ЎзА
6 120