ЎзА Ўзбек

12.08.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда бир нафар талабани ўқитиш учун қанча пул сарфланади?

Ўзбекистонда бир нафар талабани ўқитиш учун қанча пул сарфланади?

Бугунги кунда бир нафар талабанинг Тошкент давлат юридик университетида бир йил давомида ўқиши учун 14 миллион 600 минг сўмдан ортиқ маблағ сарфланади.

Талаба тўлаётган шартнома пули унга сарфланаётган маблағнинг 66 фоизини қоплайди. 66 физдан қолган қисмни қоплаш учун университет 1 йилда қарийб 20 миллиард сўм маблағ сарфлайди. Ҳозирда мазкур университет шартнома пули 9 миллион 700 минг сўмни ташкил қилади. Ушбу маълумотларни Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов Халқаро-пресс клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.

Раҳимжон Ҳакимовнинг сўзларига кўра, шартнома пулини тўлай олмайдиган талабалар учун Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил январь ойида қабул қилган қарорига асосан моддий ёрдам кўрсатилади. Шартнома пулини ярмини тўлаш имконияти берилади. Пандемия даврида боқувчисини йўқотган талабаларга ёрдам берилади.

Шунингдек, янги талабалар учун банклар орқали имтиёзли кредитлар ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

4 988
ЎзА