ЎзА Ўзбек

15.08.2018 12:15 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда қайси маҳсулот кўпроқ импорт қилинади?

Ўзбекистонда қайси маҳсулот кўпроқ импорт қилинади?

Жорий йилнинг январь-июль ойларида импорт ҳажми 10,2 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати 31,4 фоиз) тенг бўлди.

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар (39,4 фоиз), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,4 фоиз) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари (9,6 фоиз) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда.
Импорт таркиби, %

photo5449503111765928281.jpg

Хизматлар импорти ҳажми 1257,0 млн. АҚШ долларини ёки жами импорт ҳажмининг 12,4 фоизини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,5 фоизга ўсди. Хизматлар импорти таркибининг асосий улуши туризм хизматлари, транспорт хизматлари, қурилиш хизматлари ва телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматларидан иборат бўлди.

Республика импортида асосий ҳамкор давлатларнинг ҳажми, млн. АҚШ доллар. 

photo5449503111765928282.jpg

2018 йилнинг январь-июль ойларида республикага 145дан ортиқ хорижий давлатдан товар ва хизматлар импорти амалга оширилган. Шулардан 5 та энг йирик бўлган Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Корея Республикаси ва Туркия ҳамкор давлатларидан жами импорт ҳажми 6264,5 млн. АҚШ долларига тенг. Бу эса умумий импорт ҳажмининг 61,7 фоизини ташкил қилади.

Юқорида қайд этиб ўтилганидек, импорт таркибида асосий улушни ташкил қилаётган машина ва асбоб-ускуналар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари асосан қайси давлатлардан республикамизга олиб кирилаётганлигини қуйидаги схемалардан кўриш мумкин.

photo5449503111765928283.jpg
photo5449503111765928284.jpg

Шу билан бирга таъкидлаб ўтиш керакки, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида республика импорт қилинаётган товарлар ҳажми июль ойида энг юқори кўрсаткични қайд этиб, июль ойида июнь ойига нисбатан қиймати 146,7 млн. АҚШ долларига кўпроқ товарлар импорт қилинди ва 1411,0 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

photo5449503111765928285.jpg

Сўнги йилларда ички ишлаб чиқарувчиларимизнинг ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллашлари ва уларнинг экспортга қаратилган фаолиятини мустаҳкамлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имкониятларни яратилмоқда. Натижада корхоналар томонидан замонавий технологияларни олиб кириб, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва ташқи бозорларда ўз ўринларини эгаллашлари учун замин яратилмоқда.

ЎзА
6 263