ЎзА Ўзбек

16.08.2018 12:24 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда 7 ойда улгуржи савдо товар айланмаси 30964,7 миллиард сўмни ташкил қилди

Ўзбекистонда 7 ойда улгуржи савдо товар айланмаси 30964,7 миллиард сўмни ташкил қилди

Йил бошидан республика бўйича улгуржи савдо товар айланмаси 30964,7 миллиард сўмни ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 4,2 фоизга ўсди.

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг сўнгги 7 ой мобайнидаги улгуржи савдо товар айланмасини маълум қилди.

Йил бошидан республика бўйича улгуржи савдо товар айланмаси 30964,7 миллиард сўмни ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 4,2 фоизга ўсди.

Улгуржи товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қуйидаги ҳудудларнинг ўсиш суръатида камайиш кузатилди: Қашқадарё вилояти – 92,0 фоиз, Самарқанд вилояти – 97,6 фоиз, Фарғона вилояти – 99,7 фоиз, Тошкент шаҳри – 99,6 фоиз.

photo5451754911579613529.jpg

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг улгуржи савдо товар айланмаси 3,8 фоизга ошди ва 20596,1 миллиард сўмга етиб, умумий улгуржи савдо товар айланмасидаги улуши 66,5 фоизни ташкил қилди.

ЎзА
4 505