ЎзА Ўзбек

15.08.2018 10:22 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда 7 ойда ташқи савдо айланмаси 17,8 млрд. АҚШ доллар

Ўзбекистонда 7 ойда ташқи савдо айланмаси 17,8 млрд. АҚШ доллар

2018 йил январь-июль ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 17,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2 фоизга ўсди.

Шу жумладан, экспорт ҳажми 7,6 млрд. АҚШ долларга (ўсиш суръати 15,7 фоиз) ва импорт ҳажми деярли 10,2 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати 31,4 фоиз) етди. Ташқи савдо сальдоси минус 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

photo5449503111765928246.jpg

Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан саноат тузилмасини диверсификация қилиниши, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада оширилиши натижасида экспорт таркибида сезиларли ўзгаришга эришилди. Жумладан, хом ашё экспортидан қўшилган қиймати юқори ҳамда сармоя талаб товарлар экспортига йўналтирилган ташқи савдо амалга оширилмоқда.

photo5449503111765928247.jpg

2018 йил январь-июль ойларида республика ташқи савдо айланмасида энг катта улушга эга давлатлар кетма-кетлиги жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолди. 2017 йил январь-июль ойларида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 34,5 фоизни ташкил қилган эди. Республикада ташқи савдони қўллаб қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида 2018 йил январь-июль ойларида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 38,5 фоизга етди.

Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2017 йилнинг январь-июль ойларида 65,5 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмаси 61,5 фоизга тушди.

photo5449503111765928248.jpg
photo5449503111765928249.jpg
photo5449503111765928250.jpg

Республиканинг 2018 йил январь-июль ойларида экспорт ҳажми 7,6 млрд. АҚШ долларга (ўсиш суръати 15,7 фоиз) тенг бўлди. Экспорт таркибида товарлар улуши 77,8 фоизни ташкил этиб, булар асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (19,2 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (8,7 фоиз), шунингдек, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (6,9 фоиз) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

photo5449503111765928251.jpg
photo5449503111765928252.jpg

Республика экспортида асосий ҳамкор давлатларнинг ҳажми, млн. АҚШ долл.

photo5449503111765928253.jpg

Республикадан экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг асосий қисми Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси хиссасига тўғри келмоқда. Бу эса умумий экспорт ҳажмининг 34,9 фоизини ташкил қилади. Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерациясига экспорт қилинаётган товарлар таркибига назар ташласак, асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳларидан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.

ЎзА
5 914