ЎзА Ўзбек

15.08.2018 11:00 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда 7 ойда 690,5 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспорт қилинди

Ўзбекистонда 7 ойда 690,5 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспорт қилинди

2018 йилнинг январь-июль ойларида жами 690,5 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари 527,4 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 74,0 фоиз) экспорт қилинди.

photo5449503111765928263.jpg

Мева-сабзавот маҳсулотларининг таркибига қаралса, 463 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 204,4 млн. АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 мартага кўпроқ миқдор (тонна)даги, 171,7 минг тонна мева ва резаворлар 270,8 млн. АҚШ долларига (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,9 минг тонна кўп) экспорт қилинган.

photo5449503111765928264.jpg
photo5449503111765928265.jpg

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

ЎзА
4 822