ЎзА Ўзбек

13.08.2018 10:11 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда 7 ойда 33926 мингта корхона ва ташкилот янги ташкил этилди

Ўзбекистонда 7 ойда 33926 мингта корхона ва ташкилот янги ташкил этилди

2018 йилнинг январь-июль ойида Ўзбекистонда 33926 мингтага яқин корхона ва ташкилот янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 мингтага кўпдир. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,9 фоизга камайган ҳамда уларнинг сони 4,0 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин. Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 24,1 мингта (8,4 фоиз)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 309,6 мингтани ташкил этган. Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,2 фоиз), Тошкент (9,6фоиз), Фарғона (9,0 фоиз) ва Андижон (8,6 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган корхоналар ва ташкилотлар сони
 (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари), минг бирликда

photo5443046161012336805.jpg

Рўйхатдан ўтган ва фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг
 ҳудудлар бўйича тақсимланиши
 (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари, 2018 йилнинг 1 август ҳолатига)

photo5443046161012336806.jpg

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 22,0 фоиз савдода, 17,2 фоиз саноатда, 8,8 фоиз қурилишда, 7,5 фоиз қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,0 фоиз яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,1 фоиз ташиш ва сақлаш, 2,2 фоиз ахборот ва алоқа, 2,1 фоиз соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 30,1 фоиз бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

2018 йил январь-июль ҳолатига 33926 та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 22,6 фоизга кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида (7418 та), Тошкент (3304 та), Фарғона (2814 та) ва Самарқанд вилоятларида (2760 та) ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (930 та), Навоий (1316 та) ҳамда Хоразм (1338 та) вилоятларида ташкил этилган. Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрсак, энг кўпи савдода (7045 та), саноатда (6561 та), қурилишда (3871 та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (3630 та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (750 та), ахборот ва алоқада (754 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1160 та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда.

Ҳудудлар бўйича янги ташкил этилган корхоналар ва 
ташкилотларнинг сони, бирликда

photo5443046161012336807.jpg

Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрсак, энг кўпи савдода (7045 та), саноатда (6561 та), қурилишда (3871 та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (3630 та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (750 та), ахборот ва алоқада (754 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1160 та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда.

ЎзА
6 590