ЎзА Ўзбек

01.09.2018 10:40 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда 261нафар фуқаро афв этилди (видео)

Ўзбекистонда 261нафар фуқаро афв этилди (видео)
Мамлакатимизда улуғ айёмлар арафасида инсонийликнинг олий намуналаридан бўлмиш – афв амалларини қўллаш урфга кирди. Энг улуғ, энг азиз байрамимизнинг бу йилги тантанасидан олдин ҳам худди шу ишга қўл урилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 261нафар фуқаро афв этилди. 

261 нафар одам, 261 тақдир... Бу дегани – шунча одамнинг кўпчилиги байрамни бағри бутунлик билан ўтказади дегани. Бу – шунча оиланинг қувончи ростманасига татийди, рўзғори обод бўлади, қозони яхшироқ қайнайди, дегани. Ва ниҳоят, бу дегани – зулмга қарши зулм эмас, кенглик билан, шафқат билан, боринг ана, маърифат билан курашиш йўли тугал танланганидан далолат. 

Тўғри, ҳозир афв этилганлар – бир вақтлар ҳолва егани ва ёхуд шунчаки лайлак ҳайдаб юргани учун аристон қилинмаган. Хато қилди – жазосини олди. Бугун эса афв этилди. Бор ҳикмат мана шунда, яъни хатосини англаб, энди астойдил пушаймон қилган мардумга – тўш-бағирни очиб, мурувват кўрсата билишда. Хуллас, юрт етакчисининг шу фармони билан байрам байрамдек ўтиб, барчага татийдиган бўлди. Айтмоқчи, бугунги ҳужжатнинг яна бир ўзига хослиги бор...


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 
ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа
 маркази билан ҳамкорликда тайёрланди

ЎзА
5 587