ЎзА Ўзбек

19.02.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда 1 йилда 3 марта ҳосил берадиган қулупнай етиштирилаяпти

Ўзбекистонда 1 йилда 3 марта ҳосил берадиган қулупнай етиштирилаяпти

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан ўрмон хўжаликларида қулупнай етиштиришнинг самарадор усули синовдан ўтказилмоқда.

Корея технологиялари асосидаги бу усул айни пайтда Қуйи Чирчиқ, Шўртан, Боботоғ, Узун ўрмон хўжаликларидаги иссиқхоналарда етиштирилмоқда.

Найча орқали кўпаядиган кўчат 2-3 йил ҳосил беради. Мутахассисларнинг фикрича, томчилатиб суғориш натижасида ўсимлик илдизигача сув етиб боради, озуқа ҳам шу тартибда берилади. Янги технология асосида қиш ойларида ҳам қулупнай етиштириш мумкин. 
Янги усул самара берса ўрмон хўжаликлари қулупнай экспортини йўлга қўйишни режалаштирган.

1 753
ЎзА