ЎзА Ўзбек

19.07.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов) бугун, 19 июль куни 99 ёшида вафот этди.

Шоир 1921 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Унинг «Чоллар» (1948), «Россия» (1956), «Икки қоя» (1964), «26 тонг отари» (1966), «Гул ва оташ» (1972), «Кўнгил чироғи» (1975), «Аср баҳси» (1985) каби достонлари, «Баҳор совғаси» (1962), «Юлдузлар» (1964) каби шеърий тўпламлари, «Хатарли йўл» (1962), «Табассум ўғрилари» (1964), «Тўйдан кейин томоша» (1980), «Ўғрини қароқчи урди» (1982) каби эсселари китобхонлар кўнглидан жой олган.

Адиб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994) бўлган. «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирамиз.

10 254
ЎзА