Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 19:58 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб чоп этилган "Бугуннинг нафаси" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон халқ шоирлари С.Саййид, М.Тоир ва бошқалар мустақилликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш, тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш, ёш авлодни шу руҳда камолга етказишга оид эзгу ишлар бугунги кунда ҳам изчил давом эттирилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шу йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда юртимизда кечаётган улкан бунёдкорлик ишлари кўлами, шиддатли ўзгаришлар жараёнини ҳаётий, жонли тарзда акс эттириш барча ижодкорлар, жумладан, қалам аҳлининг ҳам бурчи эканини таъкидлаган эди.

Бу борадаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ёзувчилар уюшмаси томонидан қисқа вақт ичида "Бугуннинг нафаси" номли очерк, эссе ва бадиий публицистик мақолалар тўплами тайёрланиб, нашр этилди. Китобдан юртимиздаги оламшумул янгиликлар, бунёдкорликлар ва айни чоғда замонамиз қаҳрамонларининг ҳаёти, орзу-интилишлари, уларнинг маънавий ҳаётида юз бераётган ҳаётбахш эврилишлар ҳақидаги мақола, очерк, бадиалар ўрин олган.

Иқбол Мирзо, Маҳмуд Тоир, Энахон Сиддиқова, Саъдулла Ҳакимов, Аҳмаджон Мелибоев, Сайди Умиров, Мирпўлат Мирзо, Мурод Абдуллаев, Шуҳрат Ризаев, Ўктам Мирзаёр, Шарифа Салимова каби ижодкорларнинг бадиий публицистик мақолалари долзарблиги ва жозибали тилда экани билан диққатга сазовор. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда яшаб, ижод қилаётган адиблар, истеъдодли ёш ижодкорларнинг мақолалари ҳам китоб мундарижасини бойитган.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 406






Все о погоде - Pogoda.uz