ЎзА Ўзбек

14.10.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматига тайинлов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматига тайинлов
Фозил Фарҳодович Жабборов Ёзувчилар уюшмаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Фозил Жабборов 1985 йилда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида туғилган. 2010 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг бакалавр, 2014 йилда шу факультетнинг магистратура босқичини тамомлаган.

У бунга қадар “Ўзбекистон 24” телеканалида биринчи тоифали муҳаррир вазифасида ишлаган.

2 505
ЎзА