Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.04.2018 16:00 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аскарлар ўртасида мусобақа ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси спорт мажмуасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда пойтахтимизда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ўртасида мусобақа ташкил этилди, деб хабар академия матбуот хизмати.

Унда ҳарбий спортчилар футбол, тош кўтариш, армрестлинг, турникда тортилиш, брус машқлари каби спорт турлари бўйича ўзаро беллашди. Тадбир Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Ғолиблик учун 10 жамоа куч синашди. Беллашувлар якунига кўра, футбол бўйича биринчи ўринга Қуролли Кучлар академияси сазовор бўлди. Оддий аскар Мирзодбек Жўрақулов армрестлинг бўйича, оддий аскар Ботиржон Хўжабеков тош кўтариш бўйича, оддий аскар Бахрулло Хайруллаев турникда тортилиш бўйича энг кучли деб топилди. Оддий аскар Азамат Кенжаев брус машқларини ҳаммадан аъло бажарди.

- Мен Навоий вилоятининг Нурота туманиданман, - дейди армрестлинг бўйича мусобақа иштирокчиси оддий аскар Мирзодбек Жўрақулов. – Ўлкамизнинг ажойиб табиати кишини жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга руҳлантиради. Ёшлигимда самбо кураши, кейинчалик армрестлинг билан шуғулланиб, Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида 5 марта ғолибликни қўлга киритганман. Келажакда бунданда юксак марраларга эришишга ҳаракат қиламан.

Ғолибларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Аблай Камолов, ЎзА
4 330