ЎзА Ўзбек

12.07.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида халқаро шартнома кучга киришига оид

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида халқаро шартнома кучга киришига оид

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи давомида 2017 йил 25 октябрда имзоланган 1996 йил 8 майдаги Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди.

Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда, шунингдек, Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда.

Тузатишлар “солиқ шаффофлиги”ни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу икки мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахслари томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва Битим қоидаларини икки мамлакатнинг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқлаштириш зарурати билан белгиланади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Манба: Ташқи ишлар вазирлиги сайти

4 711
ЎзА