Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.10.2017 20:20 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучлари ўқув машқи: энг мақбул ҳаракат усуллари режалаштирилди

Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучлари ўқув машқи: энг мақбул ҳаракат усуллари режалаштирилди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари қўшинлари бўлинмаларининг махсус тактик-ўқув машқлари давом этмоқда.

Икки давлат тоғ ўқчи бўлинмалари командирлари кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни адо этиш учун белгиланган ҳудудни ўрганиш, энг мақбул тактик ҳаракат усулларини режалаштириш, қарор қабул қилиш, қурол-яроғ ва ҳарбий техника воситаларини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон томонидан майор Муҳаммад Холдоров, Россия томонидан капитан Нурали Шахманов командирлигида ноқонуний қуролланган кучлар жойлашган ҳудудда разведка ишларини олиб бориш, уларнинг моддий таъминот, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларига шикаст етказиш ва йўқ қилиш, гаровга олинганларни озод қилиш ҳамда шартли бузғунчи кучларни батамом яксон қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

34.JPG

– Терроризм глобал хавфга айланган бугунги даврда хатар ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш тактикаларини ишлаб чиқиш, куч ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг энг мақбул услубларини қўллашни ҳаётнинг ўзи тақозо этаётир, – дейди майор Муҳаммад Холдоров. – Бу хавфга қарши курашда Россия ҳарбийлари билан яқин ҳамкорлик ҳар икки томон учун жуда фойдали бўлади, албатта. Ушбу ўқув-машқ давомида ўзаро тажрибалар алмашмоқдамиз.

Ўқув машқлари доирасида икки мамлакат тоғ ўқчи бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида ўточар қуроллардан отиш, тоғ тўсиқлари йўлагидан ўтиш, қурол-аслаҳа ва тегишли анжомлар билан узоқ масофага югуриш каби йўналишларда мусобақалар ўтказилди. Капитан Ғиёс Жамолов ҳамда катта лейтенант Сергей Баромыко командирлигидаги бўлинмалар шахсий таркиби ўртасида кечган 5 километр масофага югуриш, мураккаб тоғ тўсиқлари йўлагидан ўтиш мусобақаси, айниқса, ёдда қоларли лаҳзаларга бой бўлди.

Тошқул Бекназаров, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
5 136






Все о погоде - Pogoda.uz