ЎзА Ўзбек

15.08.2018 09:23 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Россия олий таълим йўналишида ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ва Россия олий таълим йўналишида ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси, Фан ва таълим вазирлиги вакилларидан иборат делегация юртимизда бўлди.

Икки давлат мутахассислари ўртасидаги суҳбат олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига бағишланди. 

Учрашувда сўнгги икки йил давомида давлатлар ўртасида ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалар билан бирга маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳаларда ҳам алоқалар кенгайиб бораётгани эътироф этилди. 

Ўзбекистон ва Россия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

ЎзА
5 033