Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Кубатбек Боронов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ўз ҳамкасбини Бош вазир лавозимига тайинлангани билан табриклади ва Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг янги суръатлар билан изчил ривожланиб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Суҳбат чоғида томонлар яқин кунларда Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг охирги мартда учрашуви 2019 йил август ойида Бишкекда ўтказилган.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Бош вазири томонидан К.Боронов номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик мактуби юборилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари телефон орқали сўзлашдилар