Афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига эришиш ҳали-ҳамон дунё жамоатчилиги олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Шу кунларда жаҳон ҳамжамияти эътибори марказида турган масалалардан бири, шубҳасиз Доха шаҳрида узоқ кутилган афғонлараро келишувнинг бошланишидир. Бинобарин, мазкур анжуман айнан Қатар пойтахтида 2020 йил 29 февраль куни АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида имзоланган ва тўғридан-тўғри ички афғон музокаралари жараёнига йўл очиб берган битимнинг мантиқий давоми бўлди. Қатардаги афғонлараро келишув бошланишига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Умуман олганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги афғон йўналиши бўйича илгари сураётган ташаббуслари замирида улкан майдонни эгаллаган Евроосиё минтақасида кескин ўзгаришлар қилиш зарурати долзарблигини англаб етиш ва афғон низосини ҳал этишга кўмаклашувчи чораларни излашдек эзгу мақсадлар ётибди. Зеро, Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги маърузасида иштирокчилар эътиборини яна бир бор ушбу масалага қаратгани бежиз эмас. ЎзА мухбирлари Тошкент давлат шарқшунослик университети мутахассис-экспертларининг айни мавзуга оид фикрларини ёзиб олди.

Абдусамат ҲАЙДАРОВ, сиёсий фанлар доктори, профессор

- Афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига эришиш ҳали-ҳамон дунё жамоатчилиги олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Айни масалада музокара жараёнини изга тушириш бўйича жаҳон ҳамжамияти олиб бораётган саъй-ҳаракатларда Ўзбекистоннинг роли беқиёс экани барчага кундек равшан.

2018 йил ташкил этилган Тошкент конференцияси бу йўлдаги дадил қадам бўлган эди. Конференцияда қабул қилинган ва дунёнинг етакчи давлатлари, минтақа мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлар томонидан маъқулланган Декларация Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати, ташаббуслари қўллаб-қувватланаётганини, Афғонистонда урушни батамом тўхтатиш зарурлиги ва ички миллий ярашув ҳаракатлари режасидан бошқа йўл йўқ эканлиги борасида дунё жамоатчилигининг фикри, қарашлари якдил эканини яққол акс эттирди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатида Афғонистонга нисбатан ёндашувнинг сезиларли равишда ўзгариши Тошкентга ҳам Афғонистоннинг ҳозирги ҳукумати, ҳам “Толибон” ҳаракати билан конструктив муносабат ўрнатиш ва низоли тарафлар ўртасидаги бегонасираш туйғусини йўқотишга кўмаклашиш имконини берди. Бу музокараларнинг боришига ижобий таъсир кўрсатиши табиий. Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги муҳим саъй-ҳаракатлари яқинда “Толибон” ҳаракати сиёсий офиси ваколатхонаси мулла Бародар Ахунд томонидан ҳам эътироф этилди.

Умуман олганда, сўнгги 4 йилда Ўзбекистон ҳамкорлик бўйича мутлақо янгича кўринишдаги муҳитни шакллантира олди. Эндиликда Марказий Осиё ва Афғонистон Тошкентнинг превентив дипломатияси туфайли дунё афкор оммаси кўз ўнгида ягона ва ҳамжиҳат ҳудуд сифатида намоён бўлмоқда.

Бугунги кунда Тошкент Марказий ва Жанубий Осиёнинг барқарор ҳамда изчил ривожланишини қўшни Афғонистонда тинчликка эришилиши, мамлакатнинг тикланиши билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўряпти. Демак, низоли томонлар мурожаат қилган тақдирда, Ўзбекистон яна бир бор Афғонистон бўйича музокара майдонига айланиши мумкин.

Назокат ҚОСИМОВА, сиёсий фанлар доктори, профессор

photo_2020-10-02_20-09-29.jpg

- Афсуски, хатоликларга йўл қўйилган ва имкониятлар бой берилган йиллар туфайли Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши жараёни жуда чўзилиб кетди. Бугунги кунга келиб “Толибон”ҳаракати мамлакатнинг қарийб ярим ҳудудини ўз назорати ва таъсир доирасида ушлаб турибди.

Айни пайт ушбу муаммо атрофида қабул қилинадиган ҳар қандай қарор ҳар икки томондан муросага келишни талаб этади. Толиблар талаби ҳалиям ўша-ўша: маҳкумлар озод этилиши, коалиция кучларининг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши ва ҳукуматда сезиларли ролга эга бўлиш. Ҳаракат демократик сайловларга қарши, тузилма раҳбарлари хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари бўйича гуруҳнинг қарашлари юзасидан бир неча бор мавҳум баёнот берган, холос. Уларнинг рақиблари эса мамлакат конституциясини борича, ўзгаришсиз сақлаб қолишни ва фуқаролар эркинлиги соҳасида тараққиёт сари одимлашни ёқлайди. Бу ёғи ҳар икки томон қандай қадам ташлашига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Дохада бўлиб ўтган конференция якунлари ва анжуман иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб-қувватлайди. Томонларнинг тўғридан-тўғри ички афғон музокаралари йўли билан мустаҳкам тинчликка эришилишини ёқлаб чиқиши – афғон муаммосини ҳал этишнинг ягона тўғри йўлидир. Ўзбекистон бу борада доимо қатъий ва изчил позицияни эгаллаган. Яъни тинчлик жараёни Афғонистондаги барча сиёсий кучлар ва этник гуруҳларни қамраб олиши шарт, энг муҳими, музокараларда асосий рол афғонларнинг ўзларига берилиши зарур, деб ҳисоблайди. Мамлакатимиз, ўз навбатида афғон халқини ҳар томонлама – ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан қўлаб-қувватлаб, Афғонистонда ҳақиқий тинчлик ўрнатилиши, минтақада барқарорлик қарор топиши йўлида бор куч, имкониятларни ишга солмоқда. Афғонистон ҳукумати делегациясининг юқори мартабали вакили, мамлакатнинг Маъмурий ислоҳотлар ва давлат хизматлари бўйича комиссияси раҳбари Нодир Нодирийнинг фикрича, “Тинчлик ўрнатиш жуда қийин, аммо амалга ошириш мумкин бўлган жараён”.

Томонлар кун тартибини ва чуқурлаштирилган музокаралар олиб бориш учун тамойилларни белгилаб олишга ўтиш тўғрисида бир қатор асосий келишувларга эришдилар. Энг муҳими, улар сиёсий ярашувга эришиш ва неча ўн йиллардан буён давом этиб келаётган зўравонликни тугатиш, мураккаб масалаларни ҳал этишга киришиш, жумладан, ўт очишни дастлаб вақтинча, кейинчалик бутунлай тўхтатиш, конституциявий ўзгаришларни муҳокама қилиш, ҳукуматдаги ўринларни тақсимлаш сингари шартларни келишиб олишга интилмоқда. Расмий шахслар, дипломатлар ва таҳлилчилар фикрича, гарчи, ҳар икки томонни бир даврага тўплашни ўзига хос натижа сифатида баҳолаш мумкин бўлса-да, бу ҳали тинчликка олиб борувчи йўлни босиб ўтиш осон, дегани эмас. Бугунги афғон ҳукуматининг қонунийлигини тан олмаётган толибларни бошқарувнинг қандайдир механизмларига жалб этиш жиддий муаммо ҳисобланади. Бинобарин, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Дебора Лайонснинг айтишича, “Ушбу музокаралар афғонлар қандай мамлакатни хоҳлаётганликлари билан боғлиқ бир қатор жиддий масалаларни ҳал этиб бериши зарур. Ва бу 100 000 нафардан зиёд тинч аҳоли вакилининг ёстиғини қуритган, миллионлаб одамларни қашшоқлик ботқоғига ботириб, Афғонистон тараққиётига тўсиқ бўлиб келаётган мазкур можарони бартараф этишнинг ягона йўлидир”.

ЎзА мухбири Ғ.ХОННАЗАРОВ ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Доха – умид манзиллари