ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларининг янги уфқларига бағишланган китоб-альбом нашрдан чиқди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларининг янги уфқларига бағишланган китоб-альбом нашрдан чиқди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигига бағишланган янги китоб-альбом нашр этилди.

Китоб “Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари: ҳамкорликнинг янги уфқлари”, дея номланди. Асарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 24-26 март кунларида Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширган тарихий ташрифининг тўлиқ тафсилотлари ҳамда икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва ташриф якунлари ҳам ўрин олган. 

Шунингдек, китоб-альбомда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Абу-Даби шаҳрида бунёд этилган “Шараф водийси” ёдгорлигининг хотира китобида қолдирган қайдномаси ҳам тўлиқ келтирилади.

Асар ташриф чоғида олинган гўзал тарихий суратлар билан бойитилган.

Китоб-альбомни тайёрлашда ЎзА, “Дунё” АА, “Халқ сўзи” газеталари ва БААнинг расмий ОАВ материалларидан ҳам фойдаланилган.

930
ЎзА