Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2018 12:02 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Афғонистон стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳамкорликни бошлади

“Ўзстандарт” агентлигида Афғонистон стандартлаштириш миллий идораси бош директори, доктор Нақибуллох Фаиқ бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ўзаро ишчи гуруҳни шакллантириш, қўшма лабораториялар очиш, соҳа йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, тренинглар ташкил этиш каби янги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга икки идора ўртасида стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолашни ривожлантириш йўналишида стратегик ҳамкорлик дастури имзолашга келишиб олинди.

Афғонистон делегацияси “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва “ЎзММИ” ДК қошидаги синов лабораториялар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 247