Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.09.2018 12:28 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва АҚШ: ҳуқуқ-тартибот соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда (видео)

Ўзбекистон ва АҚШ: ҳуқуқ-тартибот соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда (видео)
Ўзбекистон ва Америка Қўшма штатлари муносабатлари бугунги кунда самарали тус олаётгани маълум. Ҳамкорлик кўп жабҳаларда, жумладан, ҳуқуқ-тартибот соҳасида ҳам ривожланиб бормоқда.

Ўзаро алоқаларнинг энг муҳим қирралари – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда қўшма штатларнинг энг йирик ҳуқуқ-тартибот идораларидан бири бўлмиш Федерал қидирув бюроси ўртасида имзоланган қатор ҳужжатларда ўз аксини топган. Мазкур ташкилот директори ўринбосари Дэвид Боудич бошчилигидаги делегациянинг Тошкентга ташрифи чоғида ҳам айнан шу масалаларга алоҳида урғу берилди.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа 
маркази билан ҳамкорликда тайёрланди

ЎзА