Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2018 17:30 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси билан танишинг, ёшлар!

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси билан танишинг, ёшлар! Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги қарори билан Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси тасдиқланган. Унда белгиланган вазифалар ижроси доирасида пойтахтимиздаги лицей ўқувчиларининг мамлакатимиз Қуролли Кучлари академиясига ташрифи уюштирилди.

7.JPG

Академиянинг мажлислар залида Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи, Чилонзор коммунал хизматлар касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучлар академиясига ташрифи, миллий армиямизни ислоҳ қилиш жараёнлари тўғрисидаги ролик намойиш этилди. Академиянинг техник таъминот кафедраси мудири, полковник Баҳром Норматов ўқувчиларга мазкур олий ҳарбий таълим муассасасининг ташкил этилиш тарихи, бу ерда ўқитиладиган ҳарбий мутахассисликлар ҳақида сўзлаб берди.

10.JPG

Шундан сўнг меҳмонлар Қуролли Кучлар академиясининг тарих музейи экспозициясини кўздан кечирди.

14.JPG

– Президентимиз қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳарбий олий ўқув юртларига киришга тайёрловчи махсус гуруҳда таҳсил оламан, – дейди Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Достон Эркинов. – Қуролли Кучлар академиясига ташриф менда ўчмас таассурот қолдирди ва бу офицер бўлиш орзуимни янада мустаҳкамлади.

Аблай Камолов, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
9 985