ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон – Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон –Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. 

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув доирасида томонлар демаркациянинг меъёрий-техник ҳужжатларини солиштириб чиқдилар ва уларни Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон – Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси томонидан тасдиқлашга киритишга келишди. 

Учрашувда, шунингдек, ўзаро чегарада ҳудудни аэрофотосуратга олиш юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари – Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Туркманистон Мудофаа вазирлигининг 5-сонли корхонаси раҳбари Мамед Маммедов тегишли Баённома имзоладилар. 

Учрашув анъанавий илиқ ва дўстона муҳитда ўтди. 

1 847
ЎзА