ЎзА Ўзбек

11.06.2019 20:53 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон театрларининг V Республика кўрик-фестивали давом этмоқда

Ўзбекистон театрларининг V Республика кўрик-фестивали давом этмоқда

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг V Республика кўрик-фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари О. Ҳамраев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти О.Назарбеков мамлакатимизда миллий маданиятимиз ҳамда санъатимизни ривожлантириш, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тадбир иштирокчиларига санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри жамоаси томонидан Ч.Айтматовнинг “Жамила” спектакли намойиш этилди.

Бугун, 11 июнь куни фестиваль ўз ишини давом этди. Дастлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри биносида Ўзбекистон давлат драма театрининг “Ер барибир айланаверади” спектаклининг намойиши бўлди.

Шу куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри Ўзбекистон Қаҳрамони Олланиёз Утениязов ҳаётига бағишланган “ Саҳоват боғи” драмаси, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри биносида Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг ёшларнинг онги, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, уларни ҳар хил диний ва экстремистик оқимлардан йироқ қилишга бағишланган “Она юраги” спектакли намойиш этилди.

Тадбир иштирокчилари И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида бўлди.

Фестиваль давом этмоқда.

17.jpg

7.jpg

12.jpg

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА
4 057