ЎзА Ўзбек

03.08.2018 16:44 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари вакиллари Малайзияда

Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари вакиллари Малайзияда
Улар Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган Б2Б форматидаги ишчи учрашувларда иштирок этмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси ҳамда мамлакатимизнинг 20 та сайёҳлик компанияси билан биргаликда 2-4 август кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган Б2Б форматидаги ишчи учрашувларда иштирок этмоқда. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати маълумот берди.

Юртимиз сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси (ХСТА) кўмагида ташкил этилган мазкур учрашувлар доирасида 50 дан ортиқ Малайзиялик туроператорлар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Жоҳор ва Пенанг штатларининг сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш учун 5-7 август кунлари мазкур ҳудудларга ташриф буюриш кўзда тутилган.

Бу турдаги ишчи учрашувлар Ўзбекистоннинг хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси (ХСТА) ҳамда Малайзия сайёҳлик ва туроператорлари уюшмаси (МАТТА) ўртасида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг сайёҳлик маҳсулотларини Малайзия бозорида тақдим этиш механизмларини ишлаб чиқиш ва сайёҳлик компанияларининг икки давлат ҳудудларида ўтказиладиган халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишига замин яратади.

Маълумот учун: “МАТТА ФАИР” фақат “Б2C” (Бусинесс то Cустомер) форматида ишлайдиган савдо кўргазмаси ҳисобланади.

ЎзА
6 321